QISHLOQ XO`JALIGI VA
OZIQ-OVQAT TA`MINOTI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Ёш олимлар сафи кенгаймоқда

  • 27.06.2020

Ёш олимлар сафи кенгаймоқда

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш биринчи навбатда шу соҳада узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган тажрибали кадрларнинг етарлилиги ва янги кадрларни соҳага кириб келиши билан боғлиқ. Кейинги йилларда ёшларни соҳага жалб қилишда узилишлар бўлди.  Лекин, сўнгги қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг жадал суръатларда амалиётда бажарилиши натижасида ва тажрибали механизатор олимлар сайъ-ҳаракатлари билан ёшларни илмга бўлган қизиқишлари ортиб уларнинг сафи кенгаймоқда. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида 18 нафар мустақил тадқиқотчилар, 11 нафар таянч докторантлар ва 2 нафар докторантлар изланишлар олиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаш соҳасида фаолият олиб бораётган, кўп йил меҳнат қилган фидойи, забардаст олимларнинг кўрсатмалари, маслаҳатлари билан ёш изланувчилар ишларида иштирок этишмоқда.

Масалан, Абдусалим Тўҳтақўзиев раҳбарлигида илмий-тадқиот олиб бораётган Шерзод Барлибаевнинг далаларни экин экишга тайёрлаш учун “Мола текислагичнинг технологик иш жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги тадқиқот иши ва Қутбиддин Имомқулов раҳбарлигида “Анор тупларини кўмадиган машина иш органининг параметрларини асослаш” мавзусида тадқиқот олиб бораётган Элбек Абдуназаровлар илм-фани салоҳиятини оширишга хизмат қилишмоқда.  Ёш изланувчилардан Акмал Эшдавлатов кундалик истеъмол маҳсулотимиз бўлган пиёз уруғларини қаторлаб экадиган сеялка эккичи ва кўмгичининг параметрларини асослаш борасида изланиш олиб бораяпти. Илмий тадқиқотчи Иномжон Усмонов ҳам уруғларни саралаш самарадорлигини ошириш учун универсал қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича илмий ишларини давом эттирмоқда. Иш органлари рамага қўзғалмас бириктирилган тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлаш чуқурлиги барқарорлигини таъминлашнинг илмий-техник ечимларини аниқлаш борасида ёш тадқиқотчи Абдурахмон Расулжонов ўзининг илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари салоҳиятли ёшлардан Обид Пардаев уруғлик сояни дуккакларидан ажартадиган қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш ишлари билан банд.

Институт олимлари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар ислоҳотлар самараси ўлароқ амалда бажаришга катта эътиборни қаратишга ундамоқда. Бу эса, мамлакатимиз ривожланиши ва тараққий этиши учун замин яратади.

 

Мирзохид Тухтабоев, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти матбуот котиби.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Матбуот хизмати