QISHLOQ XO`JALIGI VA
OZIQ-OVQAT TA`MINOTI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Илмий муассаса мақоми ўзгаряпти

  • 21.05.2020

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти негизида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ташкил этилди ва институтнинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари генбанки” га  “Миллий” мақоми берилди.

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликларнинг генетик ресурслари бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларини генетик банкларда сақлаш ва муҳофаза қилиш технологиясини жорий қилиш учун Миллий генбанкни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтининг негизида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш;

Институтнинг ноёб илмий объекти “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари генбанки»ни миллий аҳамиятга эга генбанк деб тан олиш ва унга “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки” (кейинги ўринларда — Миллий генбанк) мақомини бериш.

Институт республикада қишлоқ хўжалиги экинлари генофондини сақлаш, бойитиш, ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш соҳасидаги давлат илмий муассасаси ҳисобланади.

Миллий генбанкдан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва селекциясида самарали фойдаланиш, уруғларни ўрта ва узоқ муддатга кафолатли сақланишини таъминлаш мақсадида Бирлашган Миллатларнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) комиссияси томонидан ўсимликлар генетик ресурслари генбанклари учун ишлаб чиқилган халқаро стандартларга тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари генофондини бойитиш, экин турлари систематикаси (қардошлик муносабатлари) ва филогенияси (организмларнинг ривожланиш жараёни) бўйича илмий изланишларни олиб бориш ҳамда селекция учун бирламчи материалларни танлаб олиш самарадорлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларига ва қўшни давлатларга илмий экспедициялар ташкил этиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати