QISHLOQ XO`JALIGI VA
OZIQ-OVQAT TA`MINOTI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Ўсимликшунослик: коллекция намуналари уруғларини қайта тиклаш ва кўпайтириш

  • 14.05.2020

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтнинг Миллий генбанкида 21969 тадан ортиқ дон ва дуккакли экинларнинг нав ва намуналари сақланиб келинмоқда. Генофонднинг ҳозирги ҳамда келажак селекцияси учун генетик бутунлигини сақлаш ва экин турлари бўйича босқичма-босқич режа асосида қайта тиклаш орқали янги репродукция уруғлари олинади. Бир йиллик қишлоқ хўжалик экинлари коллекция намуналари уруғи Уруғ Генбанкида ўрта муддат шароитида сақланмоқда.

     

Жумладан, ушбу ўсимликлар қаторида маккажўхори ўсимлигининг 2947 та, сорго 936 та, африка тариғи 39 та ва оддий тариқнинг 55 та намунаси сақланмоқда. Ўсимликлар генофондини сақлаш ва бойитиш мақсадида институт илмий ходимлари томонидан кўплаб амалий ҳамда назарий ишлар олиб борилмоқда. Юқорида келтирилган экин турларини унувчанлик қобилиятини инобатга олган ҳолда ҳар 4-5 йилда унувчанлиги паст бўлган намуналарни тажриба далаларига қайта экиш йўли билан кўпайтирилмоқда.

Жорий йилда ҳам институтнинг “Дала экинлари генетик ресурслари” бўлими томонидан маккажўхори ўсимлигининг 179 та, оқжўхорининг 46 та, африка тариқ -29 та ва оддий тариқ -23 та намуналарини қайта тиклаш ва кўпайтириш мақсадида дала тажриба майдонларига экилди.

Ушбу дала тажрибасида фақатгина уруғларнинг унувчанлигини қайта тиклаш билан чегараланмасдан, ҳозирги кунда глобал иқлим ўзгаришни ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама қимматли хўжалик белгиларини ўрганиш ва бирламчи манбалар ажратиб олиш ҳамда республикамизнинг тупроқ иқлим шароитларига мос бўлган ноанъанавий экинларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва асосий хўжалик белгилари бўйича донорларни танлаб олиб, селекция масканларига узатиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати