QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Сабзавотчилик учун қулай техника

  • 13.05.2020

Бу плуг ўнгга ва чапга ағдарадиган корпуслар билан жиҳозланган бўлиб, иш жараёнида ерларни текис ва сифатли (очиқ эгат ва марзаларсиз) шудгорлашни таъминлайди.

1,4-2,0 классдаги ҳайдов тракторларига мўлжалланган айланма плуг сабзавот, полиз экинлари ва картошка етиштириладиган майдонларни текис шудгорлашда қўлланилади. Жумладан, плуг сабзавот экинлари етиштириладиган ерларга асосий ишлов беришда сабзавотчилик трактори билан агрегатланиб ишлатилади. Айланма плуг қўлланилганда ерлар текис ва сифатли (эгатлар ва очиқ марзаларсиз) шудгорланиши натижасида уларни экишга тайёрлашга сарфланадиган харажатлар қисқаради.

Ушбу плугни “БМКБ-Агромаш” АЖ да саноат нусхалари ишлаб чиқарилиб, қабул синовлари ўтказилган.

ТТЗ-100SP трактори учун ишлаб чиқилган плугнинг техник тавсифи

Кўрсаткичларнинг номи

Кўрсаткичларнинг қиймати

  1. Тури

осма, айланма

  1. Агрегатланадиган трактор класси

1,4

  1. Корпуслар сони, дона:
  • чапга ағдарувчи
  • ўнгга ағдарувчи

 

3

3

  1. Иш тезлиги, км/соат

6-8

  1. Қамраш кенглиги, м:
  • корпуснинг
  • плугнинг

 

0,35

1,05

  1. Ишлов бериш чуқурлиги, см

25-27

  1. Массаси, кг

780

  1. Иш органлари орасидаги масофа, см:
  • кўндаланг
  • бўйлама

 

35

80

  1. Ташқи ўлчамлари, мм:
  • узунлиги
  • баландлиги
  • кенглиги

 

2240

1210

1050

  1.  Асосий вақтдаги иш унуми, га/соат

0,63-0,84

 
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш
илмий-тадқиқот институти (ҚХМИТИ)
Бурхон ҒАЙБУЛЛАЕВ.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати