QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Янги навнинг хосияти бўлак

  • 17.04.2020

Барча замонларда ҳам томорқадан унумли фойдаланиш долзарб аҳамият касб этган. Яхши нав ва сара уруғ эса мўл ҳосилга пойдевор демакдир. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари бу борада тинимсиз изланишлар олиб боради.

Миришкор дехқонларимиз томонидан экиб, етиштириб келинаётган ва халқимиз томонидан севиб истеъмол қилинаётган помидорни “ТМК-22”, “УзМАШ-1”, “Тошкент тонги”, “Боходир”, “Авиценна”, “Севара”, “Шафак”, “Истиқлол”, “Шарқ юлдузи”, “Роза Востока”, “Сахий”, “Ситора”, “Дўстлик”, “Дархон”, “Заковат”, “Фахрий”, “Найман”, “Барлос”, “Юлдуз”, “Нурафшон F1”, шунингдек, ширин қалампирни “Зумрад”, “Заря Востока”, “Наргиза”, “Тонг”,  “Жайхун F1” аччиқ қалампирни “Саид”, бақлажонни – “Феруз”, “Сурхон Гўзали”, “Замин F1” нав ва дурагайлари айнан мана шу институт селекционер олимларининг кўп йиллик меҳнатлари самарасидир.

Яна бир илмий янгилик, институт селекционер олимлар қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор  Музаффар Арамов ва қишлоқ хўжалик фанлари доктори 

Жўрхон Наджиевлар кўп йиллик илмий изланишлари натижасида Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб помидорнинг бўртма нематодага чидамли “Дурдона” ва бақлажоннинг “Глобус” навларини ихтиро қилишди.

Маълумки, бўртма нематода помидор ва бақлажон экинларини илдиз тизимига жойлашиб олиб ривожланиши ва зарарлаши оқибатида экин ҳосилдорлиги кескин пасайиб кетади, айрим ҳолларда ўсимлик нобуд бўлади.  

Помидорнинг янги “Дурдона” нави якка танлаш йўли билан “Сурхан-142” навидан танланган Л-С/03 ва “Узмаш-1” навидан танланган Л-У/03 линияларини ўзаро чатиштириб олинган. Янги нав ўзининг юқори ҳосилдорлиги, транспортбоплиги, сифатли мевасининг бир вақтда пишиши ва бўртма немоатодасига чидамлилиги билан ажралиб туради.

 

Ўсимлиги оддий, детерминант типда, бўйи 80 см. Меванинг вазни 155 грамни ташкил этади. Ўсув даври 128 кун бўлиб ўртапишардир. Бу нав бўртма нематодаси билан зарарланган далаларда ҳам юқори ҳосил бера олади.

Бақлажоннинг “Глобус” нави якка танлаш йули билан “Матросик” навидан ажратиб олинган Л-Мк/03 ва “Сурхон гўзали” навидан танлаб олинган Л-Ал/03 линияларини 

ўзаро чатиштириш йўли билан олинган. Янги нав ўзининг юқори ҳосилдорлиги, эртапишарлиги, мевасининг сифати, аччиқлик таъмининг йўқлиги, бўртма нематодасига чидамлилиги билан ажралиб туради. Ўсимлик бўйи 75 см. Мева шакли юмалоқ, ранги тўқ бинафша. Меванинг вазни 200 г. Тикансиз. Ўсув даври яъни, кўчатлар униб 

чиққандан техник пишиб етилгунга қадар 95-99 кунни ташкил этади ва у эртапишардир. Бу нав бўртма нематодаси билан зарарланган далаларда ҳам юқори ҳосил бера олади.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати