QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Қишлоқ хўжалиги илм-фанида ёшларнинг роли

  • 03.03.2020

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ташкил этилаётган “Қишлоқ хўжалиги илм-фанида ёшларнинг роли” мавзусидаги республика миқёсидаги илмий-амалий конференция учун мақолалар қабул қилинмоқда. Нашр этиладиган илмий-амалий конференция мақолалар тўплами диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилади. 

2020 йил 5 май, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Мақолаларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 10 мартга қадар.

Тезислар - iim@agro.uz, элекрон почтасига жўнатилади.

Конференциянинг тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

1. Конференцияда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича илмий натижалар ва тавсиялар маъруза қилинади ҳамда мақола шаклида чоп этилади.

- қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси соҳасидаги илмий, илмий методик, назарий муаммолар ечимлари бўйича;

- қишлоқ хўжалиги экинларини параваришлашнинг интенсив, ресурстежамкор, тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган агротехнологияларни яратиш, такомилалаштириш борасидаги муаммолар ечимлари бўйича;

- қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги, уруғшунослиги, мевали ва манзарали дарахтлар кўчатчилиги соҳасидаги муаммолар ечимлари бўйича;

- қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, механизация воситаларидан фойдаланишнинг самарали усуллари, механизмлари юзасидан;

- қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоялаш тизимини, воситалари ва усулларини яратиш ҳамда такомиллаштири бўйича;

-  қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, меҳнат унумдорлигини ошириш, замонавий хўжалик юритиш шаклларини ривожлантириш, кооперация муносабатларини такомиллаштириш, агросаноат интеграцияси борасидаги муаммолар ечимлари юзасидан илмий марузалар муҳокамалари ташкил қилинади.      

2. Мақолаларга қўйиладиган талаблар.

а). Умумий ҳажми иловаси билан бирга 4 бетгача бўлган мақолалар қабул қилинади. Ҳажми ва расмийлаштириш талабларига мос бўлмаган мақолалар рад қилинади. Муаллиф қўлёзмани электрон кўринишда ва имзоланган қоғоз шаклида тақдим этади.  

б). Мақоланинг электрон шакли (файл) асосий муаллиф фамилияси билан номланади;

в). Матн А4 форматда; ҳошиялар чап томондан 3,0 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см; Times New Roman шрифтида; ўлчами 14 кегель; сатр оралиғи бир интервал; ориентация (саҳифанинг жойлашиши) китоб шаклида; матн кенглиги бўйича тўғриланган, кейинги сатрга бўғин кўчирмасдан терилган бўлиши керак.

г). Мақолалр мавзуси юқорисига УЎТ (универсал ўнлик тизим, яъни УДК) қўйилади ва кейинги қаторда мавзу бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан кейин муаллиф (лар) нинг  фамилияси, исми, шарифи (исми, шарифи қисқартирилган ҳолда), иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади. Бир интервалдан кейин мақоланинг қисқача мазмуни 50-60 та сўз ҳажмда курсив ҳарфларда аннотация рус ва ўзбек тилларида келтирилади. 

д). Барча қисқартмалар биринчи қўлланилишида тўлиқ берилиши лозим;

е). Расмлар, чизмалар ва жадваллар изоҳ берувчи ёзувларга эга бўлиши лозим;

ё). Фойдаланилган адабиётлар рўйхати қабул қилган стандартларга мувофиқ расмийлаштирилади ва мақоланинг охирида берилади. Матнда фойдаланилган адабиётларга ҳаволалар квадрат қавс ичида араб рақамлари билан берилади, масалан [2];

ж). Илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган, эълон қилинган йўналишларга мувофиқ келувчи ва олдин бирор жойда нашр қилинмаган оригинал ишлар қабул қилинади;

з). Юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган тезислар кўриб чиқилмайди ва қайтарилмайди.

Ташкилий қўмитанинг маърузани конференция тўпламига киритиш ҳуқуқи ўзида қолади. Нутқ учун вақт: асосий маърузалар 10-12 дақиқа, хабарлар 5 дақиқагача. Тезислар конференция тўпламига таҳрир ҳайъатининг қарори асосида киритилади. Тақдим қилинган маърузанинг мазмуни, келтирилган далилларнинг, хулосаларнинг тўғрилиги муаллифнинг зиммасида бўлади.

Конференцияда 40 ёшгача бўлган илмий ходимлар ва тадқиқотчилар иштирок этишлари мумкин.

Энг яхши маърузалар конференция натижалари бўйича танлаб олинган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Фахрий ёрлиқ” лари ҳамда “Биринчи”, “Иккинчи”, “Учинчи” даражали дипломлари билан тақдирланади.

Конференция ўтиш манзили:

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2 уй. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази.

Ташкилий қўмита билан алоқа: телефон: (71) 260-52-13 , (71)-260-51-83

Тезисларга муаллифлар ҳақида қуйидаги маълумот илова қилинади:

"Қишлоқ хўжалиги илм-фанида ёшларнинг роли” мавзуси бўйича республика миқёсидаги илмий-амалий конференция иштирокчиси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Конференция иштирокчиларини рўйхатга олиш карточкаси

Фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ)

 

Иш жойи ва лавозими

 

Илмий даражаси ва унвони

 

Телефон (шаҳар коди билан)

 

Электрон почта манзили

 

Маъруза мавзуси

 

Секция номи

 

Сана

 

Имзо

 

 

НАМУНА УЧУН

УЎТ: ...............

 

МАҚОЛА МАВЗУСИ

Ф.И.Ш

  Ташкилот номи

электрон@почта

 

Аннотация (ўзбек ва рус тилларида) ……..............

Асосий қисм

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати