QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорлик

  • 12.11.2019

Тошкент давлат аграр университети томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ўзаро боғлиқликни ташкил этиш, талабаларни соҳа бўйича илмий изланишлар билан таништириб бориш, бу борада уларнинг амалий кўникмаларини ошириб бориш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, университетнинг Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик, Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш, Сабзавотчилик ва полизчилик, Картошкачилик, Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари  Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига бириктирилган. Бу билан Тошкент давлат аграр университети, унинг Андижон ва Термез филиаллари талабалари институтнинг  илмий-тажриба станцияларида амалий кўникмаларини ошириш имконига эга бўлдилар.  

Институтнинг Андижон илмий-тажриба станциясида Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали талабалари учун ташкил этилган “Эрта кузги ва тўқсонбости муддатларда сабзавот етиштириш” мавзусида амалий дала семинари ҳам ушбу мақсадларга хизмат қилади.

Семинарда Андижон илмий-тажриба станцияси масъул ходимлари талабаларга эрта кузги ва тўқсонбости муддатларда сабзавот етиштиришнинг мақсади, афзалликлари ва қўлланиладиган агротехнологиялар ҳақида маълумотлар бердилар. Шунингдек, талабаларга маҳаллий селекцияга мансуб сабзавот навлари уруғлари тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти

илмий-ишлаб чиқариш маркази

Матбуот хизмати