QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида пахтачилик соҳасида келишувга эришилди

  • 20.10.2019

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, қ.х.ф.д., профессор Ф.Ж.Тешаев Озарбайжон Республикасида бўлиб, Озарбайжон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти раҳбари билан учрашди.

Учрашувда озарбайжонлик мутахассислар Ўзбекистон олимлари томонидан яратилган тезпишар, сувсизликка ва шўрга бардошли навларга катта қизиқиш билдиришди. Уларга ўзбек олимлари ишлаб чиққан ғўза агротадбирларини қўллаш таклифи берилди.

Учрашув якунида иккала ҳамкорлар ўртасида келишув шартномаси имзоланиб, келажакда амалга ошириладиган ишлар бўйича келишиб олинди.

Бундан ташқари, келгусида икки давлат илмий-тадқиқот институтларида мавжуд генбанк намуналарини алмашиш ишлари, ўзбекистонлик олимлар томонидан яратилган янги навларни Озарбайжон тупроқ-иқлим шароитида экиб, дастлабки синаш ишлари, ёш олимларнинг малакасини ошириш учун йил давомида амалиётлар ташкил этиш, агротадбирларни ўргатиб бериш ва Озарбайжонда қўллаш бўйича малакали мутахассисларни жалб қилиш ишлари ҳам амалга оширилади.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти

илмий-ишлаб чиқариш маркази

Матбуот хизмати