QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Кореялик олимлар билан ҳамкорлик ижобий самара бермоқда

  • 17.10.2019

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Корея Республикасининг Ўзбекистондаги “КОРIA” маркази билан ҳамкорликдаги техник лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, маҳаллий ва хорижий селекцияга мансуб соя навларини республиканинг тупроқ-иқлим шароитида экологик синовларини ўтказиш учун кўргазмали кўчатзорлар ташкил этиш ҳамда соя етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида илмий амалий семинарларни ўтказишдир.

Лойиҳаси доирасида маҳаллий Тўмарис МАН-60, Ойжамол, Орзу, Нафис, Россиянинг Селекта-302, Селекта-201, Вилана, Славия, Чара,  Сербиянинг Тайфун, Кореянинг 8 та навлари дала тажрибаси асосида ўрганмоқчи. Соя навларини танлаш ва мослашувчанлигини ўрганиш орқали юқори ҳосил олиш ва олинадиган маҳсулот турларини кўпайтиришни режалаштирган.

Тадбирда “КОРIA” маркази директори Ан Хи Сунг раҳбарлигида марказ мутахассислари ҳамда институт илмий ходимлари қатнашди. Йиғилишни институт директори қ.х.ф.д., РФА академиги Р.Сиддиқов олиб борди. Тадбир давомида институт катта илмий ходими А.Мўминов “КОРIA” маркази билан ҳамкорлигидаги 2019—2021 йилларда бажарилиши мўлжалланган Соянинг маҳаллий ва хорижий навларини асосий экин сифатида етиштириш ҳамда республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мослашувчанлигини ўрганиш” мавзусидаги техник лойиҳасининг 9 ойлик ҳисоботини ўқиб эшиттирди. Бундан ташқари, институтнинг “Дуккакли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехника” лабораторияси мудири З.Яқубов Корея Республикасида ташкил этилган халқаро ўқув тренинг дастуридаги иштироки тўғрисида ҳисобот берди.

Йиғилиш сўнггида келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича келишиб олинди.