QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Ёш олимлар Хитойда малака оширишди

  • 13.10.2019

Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ҳамда Хунан қишлоқ хўжалиги Со.LТД., фирмаси билан ҳамкорликда ривожланаётган мамлакатларга озиқ-овқат маҳсулотларини синаш ва қайта ишлаш технологияси билан яқиндан таништириш мақсадида ўқув курси ташкил этилди. Унда 11 та Осиё ва Африка мамлакатларидан мутахассислар иштирок этишди. Ўзбекистондан Шоличилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби Н.Отамирзаев ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтидан Ш.Ҳазраткулова, Ж.Мавлонов, Ў.Махмудовлар соҳа бўйича малака оширишди. 

Тадбирда иштирокчилар “Уруғларни сифатини таҳлил қилиш”, “Экинларни кимёвий таркибини таҳлил қилиш”, “Ҳосилни қайта ишлаш” каби мавзуларда маърузалар қилишди. “Уруғларни сифатини таҳлил қилиш” маърузасида донли экинлар уруғликларини сифатини (гуруч мисолида) таҳлил қилиш жараёни тушунтирилди. Бунда гуруч таркибидаги амилаза, крахмал кабиларни аниқлаш усуллари билан яқиндан танишди. Гуруч таркибидаги амилаза миқдорини аниқлашни спектофотометрик усули ўргатилди. Бундан ташқари, иштирокчиларга Хунан қишлоқ хўжалиги университети олимлари лаборатория дарсида  спектофотометрик усулда гуруч таркибидаги амилаза миқдорини аниқлашни кўрсатди. Ўқув курси жараёнида Нингшан шаҳарчасидаги Сояни қайта ишловчи корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур корхонада 10 яқин соя маҳсулоти ишлаб чиқарилар экан. Асосий маҳсулот соядан ёғ, соя пастаси ва чорва ҳамда паррандачилик учун озуқа манбаи янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилиши билан танишди.

Ёш олимларимиз Хитойда ўрганган янги билим ва тажрибасини келгусида республикамиз қишлоқ хўжалигини ҳамда шоличилик соҳасини ривожланишида шубҳасиз муносиб ҳисса қўшишади.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати