QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Ўзбекистонда Афғонистон қишлоқ хўжалиги мутахассислари малака оширмоқда

  • 06.10.2019

Жорий  йилнинг 2-6 октябрь кунлари Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, ICARDA халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Афғонистон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва пахтачилик соҳаси олимлари учун Ўзбекистонда пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияси” мавзусида илмий-амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таьминоти илмий ишлаб чиқариш маркази бош директори, қ.х.ф.д., проф. Б.Халиков очиб берди. Семинар давомида мамлакатимизда пахтачилик илм-фан соҳасида соҳасида эришилган ютуқлар, уруғчилиги, генетикаси ва етиштириш агротехнологияларининг юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди.

Ташриф давомида семинар қатнашчилари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида, ЎзФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси илмий-тадқиқот институтида ҳамда Геномика ва биоинформатика марказига ташриф буюришди. Ташриф мобайнида делегацияга тажриба майдонларида олиб борилаётган тадқиқотлар, олимлар томонидан яратилган янги навлар, замонавий лабараториялар ва томчилатиб суғориш технологиялари билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари, “Уруғчиликни ривожлантириш” ДУКга ташриф буюриб, у ерда мавжуд уруғчиликни тартибга солишнинг қонуний асослари, бошқарув механизми ва илмий асослари ҳақида ўзларини қизиқтирган маълумотларига эга бўлдилар.

Тадбир якунида семинар қатнашчиларига малака сертификатлари тақдим этилди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти

илмий-ишлаб чиқариш маркази

Матбуот хизмати