QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: 2021 йилда мева ишлаб чиқариш 10%га ошиб, 55 та туманда замонавий интенсив боғлар барпо этилади

  • 16.08.2019

IMG_4318.JPG

Жорий йилнинг 15 август куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатининг ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари таҳлили, ўзаро муносабатларнинг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш” мавзусига бағишланган анжуман ўтказилди.

photo_2019-08-14_16-32-31.jpg

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Адолат” СДП фракцияси ва ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) вакиллари ва депутатлар иштирок этди.

IMG_4292.JPG

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Баҳодир Халиков, Ўзбекистон “Адолат“ СДП сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раҳбари ўринбосари Азамат Пардаев ва бошқалар саноат корхоналари ва хом-ашё етиштирувчилар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги каби нормаларни белгилашда ҳозирги жаҳон амалиётини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

IMG_4390.JPG

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2019 йил 29 июлда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш инфратузилмасини ва логистика марказларини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қилишга хизмат қилади.

IMG_4403.JPG

Маълум қилинганидек, келгуси 3 йилда ерлардан самарали фойдаланиш, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, соҳага ресурс тежамкор замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда паст рентабелли пахта ва ғалла майдонлари ўрнига озиқ-овқат экинларини жойлаштириш эвазига 2021 йилга бориб 17,7 млн тонна мева сабзавотлар ишлаб чиқарилади ёки 110 фоизга ўсишга эришилади. 2019-2020 йилларда ғалла ва пахтадан паст рентабелли майдонларни қисқартириш ҳисобига сабзавот майдонлари 32 минг гектарга, полиз майдонлари 4,6 минг гектарга, картошка 10,7 минг гектарга ошади. Ушбу майдонларда инновацион ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобига 2021 йилда биргина сабзавот ишлаб чиқариш ҳажмини 2018 йилга нисбатан 110 фоизга ёки 10,7 млн тоннага ошириш режалаштирилган.

Бугунги кунда республикада жами 269 минг гектар боғлар мавжуд бўлиб, шундан атиги 16 фоизи ёки 44 минг гектари интенсив боғлардир. Мазкур қарор билан 2019-2021 йилларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда самарасиз боғлар ўрнига 36 минг гектарда замонавий интенсив боғлар барпо этилади. Бунинг учун 3 трлн. 674 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

IMG_4378.JPG

Тадбирда иштирокчилар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш соҳаси билан уларни қайта ишлаш саноати узвийлигини таъминлаш мақсадида “Қишлоқ хўжалигини бошқариш тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш тўғрисида” ва “Агрокооперация тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати