QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда ICBA халқаро маркази ўртасида меморандум имзоланди

  • 09.08.2019

7.JPG

Жорий йилнинг 8-9 август куни Тошкентда “Орол денгизи сув ҳавзаси туманида қишлоқ хўжалиги ва экологик муаммолардан инвестициялар ва инновацияларни жалб қилиш имкониятларига ўтиш” мавзусидаги кўптомонлама форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Борий Алихонов, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси мутахассислари ва бир қатор ҳамкор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда асосий эътибор Орол сув ҳавзаси ҳудудидаги атроф-муҳитнинг замонавий ҳолатини ҳамда илм-фан ва агроинновацион ёндашувлар ва технологиялар ушбу минтақадаги барқарор ривожланиш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишларга қаратилди.

6.JPG

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) бош директори, профессор Исмахане Элуафи Англашув меморандумини имзоладилар. Ҳужжатга кўра, ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда ҳамкорлик кўзда тутилади. Хусусан, меморандум инновацион технологиялар ва ёндашувларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш, ўсимликларни етиштиришнинг комплекс тизимларини таъминлаш, чорвачилик ва ўрмон хўжалиги, сув сектори ўртасидаги муносабатларни таъминлаш, «фермерга фермер» дастури доирасида селекция, уруғчилик, уруғ ишлаб чиқариш ва уруғларни тарқатишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишни кўзда тутади.

5.JPG

Форумда иштирокчилар мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган 1,8 миллион нафардан ортиқ инсоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш сифатини мустаҳкамлашда ёрдам берилиши мумкин бўлган таклифлар ва лойиҳаларни кўриб чиқди. Орол денгизи қуриши ва унинг оқибатлари сайёрамизадги энг фожиали экологик фалокатли зоналаридан ҳисобланади. Мазкур ҳудудда ер ва сув шўрланиши инсонлар саломатлиги, ҳайвонот ва наботот олами, қишлоқ хўжалиги ва биохилма-хиллигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу ерда тез-тез такрорланиб турган туз ва қум бўронлари кўплаб ноёб ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлади. Бу эса агроэкотизим ҳолати, сув таъминоти ва аҳоли яшашини қийинлаштиради.

3.JPG

Президентимиз ташаббуси билан Оролбўйи муаммосини ҳал этиш ва маҳаллий аҳоли яшаш даражасини яхшилаш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, муаммони илмий ва инновацион ечимлар орқали ҳал этиш мақсадида минтақавий ва халқаро ёрдамни сафарбар этишни ўз ичига олади.Тадбир иштирокчилари бу ерда истиқомат қиладиган аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги, даромади ва сув таъминотини яхшилаш борасида инновацион ёндашувлар, илмий-техникавий йўналишлар бўйича тажриба алмашади. Жумладан, ҳудуддаги сув ресурсларини бошқариш бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқишди.

4.JPG

Форумнинг иккинчи куни қурғоқчиликни бошқаришда интеграциялашган ёндашувлар, Орол денгизи атрофида қум ва туз бўронларини бартараф этиш ва камайтириш, шўрланиш ва иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигининг муқобил услубларини жорий этишга каратилган лойиҳалар кўриб чиқилди. Бундан ташқари ем-ҳашак экинлари ва чорвачиликбўйича минтақавий лойиҳалар ишлаб чиқилди.

1.JPG