QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


  • 04.07.2019

Жорий йилнинг 4-5 июль кунлари Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бўлим бошлиғи Ш.Нишонов ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат Қўмитаси чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Б.Қўзиев “Марказий Осиёда географик қурғоқчиликни назорат қилиш ва эрта огоҳлантириш бўйича қарор қабул қилишда фойдаланадиган воситаларни ишлаб чиқиш” мавзусида халқаро семинарда иштирок этмоқда.

БМТ ташкилотининг Осиё ва Тинч океани  мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий масалалари бўйича комиссияси томонидан ташкил этилаётган ушбу семинарда БМТ ташкилоти, Корея Республикаси, Россия Федерацияси, ХХР, Сингапур, Қозоғистон Республикаси, Монголия ва Қирғизстон Республикаси соҳа мутахассислари, вакиллари ва олимлари иштирок этишди.

         Учрашув давомида соҳа вакиллари билан Марказий Осиёда қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича Корея Республикаси, ХХР ва Россия Федерацияси давлатларида қурғоқчиликни назорат қилиш ва эрта огоҳлантириш бўйича яратилган моделлар билан танишилди ҳамда олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.