QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


2019 йил 28 май куни Шоличилик илмий-тадқиқот институтида Корея Республикасининг “KOPIA” маркази билан хамкорликда “Шоли кўчатларини далага механизация ёрдамида экиш” мавзусида кўргазмали дала ўқув семинар бўлиб ўтди.

  • 28.05.2019
Институтда Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси KOPIA маркази билан ҳамкорликда “Шоли етиштириш технологиясини механизациялаш йўли билан такомиллаштириш ва юқори ҳосил олиш” мавзусидаги техник хамкорлик лойиха доирасида 2019 йил 28 май куни агросаноат мажмуи соҳасидаги ходимлар, шоличиликка ихтисослашган деҳқон-фермер хўжаликлари раҳбарлари, олий ўқув юрти талаба ва магистрлари учун “Шоли кўчатларини далага механизация ёрдамида экиш” мавзусидаги кўргазмали дала ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази раҳбари ва бўлим бошлиғи, Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси KOPIA маркази ходимлари, Жанубий Корея Республикасининг “National institute of Crop science” илмий тадқиқот институти ходими, Тошкент вилоятида шоличилик билан шуғулланаётган фермерлар, Тошкент ДАУ талаба ўқитувчи профессорлари, институт илмий ҳамда техник ходимларидан иборат 80 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Кўргазмали дала ўқув семинарида лойиҳа доирасида Жанубий Кореянинг “TYM” (Tong Yang Moolsang) компаниясининг қўлда итариб бошқариладиган RF-48 ва устига миниб бошқариладиган РRO600V русумли кўчат экиш машиналари намойиш этилиб уларнинг афзалликлари ва бошқариш бўйича йўриқномалар, шоли кўчатини парваришлаш бўйича тавсиялар берилиб шолини механизация билан экиш жараёни намойиш этилди.