QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


ТУРЛИ ТАБИИЙ ЭКСТРЕМАЛ ОМИЛЛАРГА БАРДОШЛИ ҒЎЗА НАВЛАРИ ЯРАТИЛДИ

  • 08.02.2019

Ўзбекистон Республикаси Фанлари Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш марказининг Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти “Толанинг технологик сифатларини ўрганиш” лабораторияси ходимлари иштирокида яратилган ғўзанинг янги, ўрта толали, қурғоқчилик, тупроқ шўрланиши ва вилт касаллиги қўзғатувчиларига бардошли С-6570 (NAP 00156, 28.02.2017), С-9088 (NAP 00193, 02.03.2018) ва СП-2530 (NAP 00207, 07.12.2018) навлари яратилди ва ушбу навларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патентлари ҳам олинди.

С-6570 нави Ўзбекистон республикаси бюджетидан молиялаштирилган лойиҳалар доирасида  Автономов В.А., Халманов Б.А., Намазов Ш.Э., Қурбонов А.Ё., Хусанов Х. ва К.А Удаевалар томонидан анъанавий селекциянинг кўп йиллик якка танлов усулида яратилди. 2018 йилда Фарғона вилояти, Қува туманида янги ғўза навлари уруғларини дастлабки кўпайтириш хўжалигида уруғлари кўпайтирилди.

С-9088 нави Ўзбекистон республикаси бюджетидан молиялаштирилган лойиҳалар доирасида Сукуров М.П., Халманов Б.А., Хўжамбергенов Н.М., Мирахмедов М.С., ва Х.Содиқовлар томонидан кўп йиллик якка танлов усулида маҳаллий лойиҳалар доирасида яратилди. 2018 йилда Қашқадарё вилояти, Касби туманида янги ғўза навлари уруғларини дастлабки кўпайтириш хўжалигида уруғлари кўпайтирилди.

СП-2530 нави Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ) нинг UZB5005 Миллий лойиҳаси доирасида Халманов Б.А., Сукуров М.П., Намазов Ш.Э., Хусанов Х.А., Хусанов Ф.Х., Тогаев Б.Н.,  Джабборов Ж.С. ва М.Ю.Ташметовлар томонидан гамма нурларини ғўзанинг қуруқ чигитларга таъсир эттириб мутагенез усулида яратилган. 2018 йилда Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида Сурхон янги ғўза навлари уруғларини дастлабки кўпайтириш хўжалигида уруғлари кўпайтирилди.