QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


“Нон-рисқи рўзимиз”мавзусида кўргазма-ярмаркаси ўтказилди

  • 23.11.2018

Республика иқтисодиёти соҳаларида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини, иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятини кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш масалалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 03/1-2069-сон йиғилиш баён қарори топшириқларига (илова) кўра 21-23 ноябр кунлари “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖ кўргазма павильонида “Нон-рисқи рўзимиз”мавзусида кўргазма-ярмаркаси ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти ўзининг 10 дан зиёд ишланмалари билан иштирок этди.

Кўргазмада, институт олимлари томонидан яратилган, республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, серҳосил ҳамда юқори сафатли махсулот берадиган буғдой навлари намойиш этилди. Ярмарка ишида турли худудлардан келган фермер ва деҳқон хўжаликлар ҳамда тармоқда фаолият юритувчи жамиатлар, бирлашма ва фирмалар вакиллари қатнашди. Улар томонидан, олимларимиз яратган янги ва истиқболли ғалла навларига катта қизиқиш намоён этилди ҳамда ўзаро манфаатли хамкорлик қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.