O'ZBEKISTON QISHLOQ XO'JALIGI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI

FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati

Batafsil...

Yangiliklar


Жорий йилнинг 25-26 январь кунлари Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукуматлараро мувофиқлаштириш Кенгашининг уруғчилик масалалари бўйича ўн тўққизинчи йиғилиши  ўтказилди.

2018 йилда юртимизда 18 минг гектарда аччиқ қалампир етиштириш мўлжалланмоқда. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтидан ЎзА мухбирига маълум қилишларича, ҳар бир гектардан 21 миллион сўм даромад олиш мумкин.

Тошкентлик тадқиқотчи тадбиркор Равшан Асамитдинов бир неча йиллик изланишлари самарасида қарийб 0,7 гектарда тибет қора гуручини етиштириб, Ўзбекистон шароитида 500 килограмм ҳосил олди. Комбайндан фойдаланганда шолининг сифатига салбий таъсир бўлгани учун шолини бандидан сифатли ажратадиган қўлбола ускуна ҳам ясалди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2 минг 500 гектар майдонга аччиқ қалампир экиш режалаштирилмоқда. Унинг 1 минг 890 гектари фермер хўжаликлари ерига, 610 гектари аҳоли томорқасига экилади.  
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  фармони

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини янада қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини рағбатлантириш, республиканинг академик илм-фани нуфузини ошириш мақсадида: 

Сурхондарё вилоятидаги “Оллоҳёрохун” фермер хўжалиги уч гектар майдонда стивея ўсимлигини очиқ далада парваришлаб, ундан маҳаллий иқлим шароитида кўпайтиришга мос уруғ олди. 
 

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном беришни таклиф этди.

Жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш Маркази томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017 йил 19 декабрь соат 10:00да Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказида “9 декабрь – Ҳалқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган “Очиқ эшиклар куни”  ва “Семинар” ўтказилмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 9 декабрь куни Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.