Ўз меҳнати билан бугунги синовли кунларда дастурхонимизни тўкин, ҳаётимизни фаровон бўлишига муносиб ҳисса қўшаётган ғаллакору пахтакорлар, миришкор боғбону чорвадорлар, бир сўз билан айтганда, шу она юрт фаровонлиги йўлида тер тўкаётган азиз юртдошлар, барчангизни халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналган , муқаддас динимизда алоҳида ўрин тутадиган Қурбон ҳайити билан табриклаймиз.
Yangiliklar
Шукроналик, саховат, меҳр-оқибат айёми муборак бўлсин!
- 1673
“KOPIA” маркази билан ҳамкорликда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида инновацион лойиҳалар амалга оширилади
- 1909
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Баҳодир Халиков Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги — KOPIA (Korea Program on International Agriculture) марказининг янги тайинланган раҳбари доктор Choi Sunho билан учрашди ҳамда самимий ва тенг манфаатли ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.
Вазир Ж.Ходжаев сабзавотчилик соҳасида олиб борилаётган илмий жараёнлар билан танишди
- 1768
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинлари учун генетик банк яратишга доир вазифалар белгилаб олинди
- 2028
Жорий йил 15 июль куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига қилган ташрифи чоғида бу ердаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этишга эътибор қаратилди.
Қишлоқ хўжалигида жорий йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама этилди
- 1732
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аграр соҳада 2020 йил I ярим йилликда амалга оширилган ишлар ҳамда II ярим йилликда кутилаётган натижалар, соҳадаги камчилик ва муаммолар, инвестиция ва экспорт прогноз кўрсаткичлари ижроси юзасидан видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди.
Ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги бўйича каталоги тайёрланди
- 2150
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти томонидан Ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги бўйича каталог тайёрланди.
Ўзбекистонда илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тубдан ривожлантиришга киришилди
- 2067
Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишиш, у ердаги мавжуд муаммоларни ўрганиш юзасидан мазкур институтга ташриф буюрди.
Шолига қандай ўғитлар берилади?
- 2797
Шоли минерал озуқалардан азот, фосфор, калий элементларига талабчандир. Ўзбекистон шароитида 1ц дон ва 1 ц похол етиштириш учун 2,3 кг азот, 0,8 кг фосфор, 3 кг калий элементи сарфланади. Шолидан 60 ц/га ҳосил олиш учун соф ҳолда 150-180 кг/га азот, 60-70 кг/га фосфор ва 150-170 кг/га калий билан озиқлантирилади. Шолининг ўсиши ва ривожланиши ҳамда сифатини яхшилашда минерал ўғитлар билан бир қаторда органик ва микроўғитлар ҳам қўлланилади.
Картошкачиликни ривожлантириш йўлида
- 1796
Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида етиштирилган картошкани аксарият қисми қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинади. Картошкани кўп истеъмол қилиниши ортиб боришига асосий сабаб кўпчилик мамлакатларда уни қайта ишлайдиган саноат тармоқларини ташкил қилинишидир. Нидерландияда 27 та завод 780-800 минг тонна картошка маҳсулоти ишлаб чиқаради. АҚШда етиштириладиган картошка 70 фоизгача қайта ишланиб, 30 фоизи эса янгилигича ишлатилади.
Шолини бегона ўтдан тозалаш ҳосилдорликни оширади
- 2441
Шоли майдонларида ҳосилдорликни камайиб кетишига асосий сабаблардан бири бу бегона ўтларнинг таъсиридир. Шоликор фермерлар узоқ йиллар мобайнида бир далага бегона ўтларга қарши бир хил гербицидларни ишлатишлари натижасида, шоли майдонларидаги бегона ўтлар гербицидларга мослашувчан бўлиб бормоқда.