NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


Экспертлар экспорт истиқболлари ва боғдорчилик соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилишди

  • 09.07.2021

Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар миллий маркази AKIS ва Тошкент давлат аграр университети ҳамкорликда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказишди

Асосий мавзу — экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда мева-резавор ва узум маҳсулотларини инновацион технологиялар асосида етиштириш. Онлайн ва оффлайн иштирокчилар орасида — халқаро муассасалар, жумладан Туркиянинг ISPARTA амалий билимлар университети, Жанубий Кореянинг мева-сабзавотчилик ва доривор ўсимликлар илмий-тадқиқот институти ҳамда профессор-ўқитувчи, ёш олим ва тадқиқотчилар бор эди.

Тадбирда қишлоқ хўж​алиги экинларининг экспортбоп навларини яратишда ўсимликлар генофондининг роли, минтақада боғдорчилик ва узумчиликнинг салоҳияти, ер ҳосилдорлиги ва сифатини оширишда инновацион технологияларнинг роли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, экспорт ва агрологистика салоҳияти каби мавзулар муҳокама қилинди.

 

Манба: argo.uz