NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


Агро-озиқ-овқат технологиялари маркази ташкил этилади

  • 02.12.2020

Маълумки, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Омон Султонлиги давлатининг “Atyab Foodtech” (AFT) компанияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ўртасида “Агро-озиқ-овқат технологиялари маркази”ни ташкил қилиниши бўйича Англашув меморандуми имзоланган эди.

Жорий йилнинг 2 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистоннинг Омон султонлигидаги мухтор элчиси ҳамда Омон Султонлиги давлатининг “Atyab Foodtech” компанияси рахбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Онлайн тарзда ташкил этилган ушбу учрашув “Агро-озиқ-овқат технологиялари марказини” ни ташкил қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган режалар мухокамасига бағишланди.

Ушбу марказни Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) марказларида ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, у ерда лабораториялар фаолияти, сертификатлаш, ўқув машғулотлари, ичимлик ишлаб-чиқариш масалалари бўйича маслаҳатлар, зараркунандаларга қарши комплекс курашиш каби фаолият турларини амалга оширилиши режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати