NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


Ислоҳотлар самараси таҳлилларда акс этади

  • 24.06.2020

          Ҳар қандай муваффақиятнинг таг замирида эл ишончини оқлаш, ишга муносабат, қатъий интизом ва юксак масъулият ётади. Муҳтарам президентимизнинг ана шундай талабчанлиги ва барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаларини сарҳисоб қилиб борилиши ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Чунки ислоҳотларнинг амалий натижалари изчиллик билан таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларнинг туб ўзаги аниқланиб, бартараф қилинмоқда. Бу эса реал ҳаётда ўзининг натижадорлигини кўрсатяпти. Буни биз мамлакатимизнинг барча гўшаларида юз бераётган янгиланишлар, иқтисодий юксалиш ва халқ турмуш тарзи фаровонлашиб бораётганлигида кўришимиз мумкин.

        Ислоҳотлар самарасини йилдан-йилга ривожланиб бораётган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам кўришимиз мумкин. Бир пайтлар деҳқонлар ердан мавсумий фойдаланган бўлса, бугунги кунда йил давомида узлуксиз маҳсулот етиштирмоқда. Маҳсулот етиштиришда энди фақатгина анъанавий усул эмас, балки иннавацион усуллар етакчилик қиляпти. Етиштирилаётган ноз-неъматларнинг навларию техникалар ҳам замонага мос. Бу эса қишлоқ хўжалиги соҳаси илми тараққий этиб бораётганлигидан далолат беради. Аграр соҳа илмини ривожлантириш ва соҳага илмни татбиқ этишга масъул бўлган Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда унинг тасарруфидаги илмий муассасаларда сўнгги йилларда ҳам илмий, ҳам иқтисодий жиҳатдан эришилаётган ютуқлар тош босмоқда. Фикримизга Илмий марказнинг сўнгги беш йиллик кўрсаткичлари далил бўлади. Мисол учун Илмий марказ ва унинг тизим ташкилотларида 2015 йилда умумий яратилган маҳсулот қиймати 14,5 млрд. сўмни, жами харажатлар эса 12,6 млрд. сўмни соф фойда эса бор-йўғи 2,1 млрд. сўмни ташкил этган. Кўрсаткичлар йил сайин ўсиб 2018 йилда яратилган маҳсулот қиймати 26,7 млрд. сўмни, 2019 йилда 42,5 млрд. сўмни ташкил этган. Ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак ўсиш 2015 йилга нисбатан 2,9 баробарга тенг бўлганини кўриш мумкин. 2019 йилда олинган соф фойда 2015 йилдаги 1,2 млрд сўм ўрнига 12,7 млрд сўмга етгани юқоридаги фикримизни тасдиқлайди.

Бевосита илмий йўналишда амалга оширилган ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, 2015 йилда 10 миллиард 520 миллион 200 минг сўмлик 126 та илмий лойиҳа бажарилган бўлса, бу рақам 2019 йилга келиб 22 миллиард 976 миллион сўмни ташкил қилди.

Натижада соҳа олимлари томонидан 2015 йилда 15 та патент олинган бўлса, 2019 йилда 25 та патент олишга эришилди. Ўтган давр мобайнида пахтачилик, дон-дуккакли, мойли, сабзавот, полиз экинлари ва картошкачиликда яратилган янги навлар ҳам кўпайди. Жумладан, 2015 йилда 14 та 2016 йилда 9 та, 2017 йилда 42 та 2018 йилда 51 та, 2019 эса 24 та янги сабзавот, полиз экинлари ва картошка навлари яратилди.

Илмий марказ тизимидаги илмий муасасаларда яратилган пахта навлари республикада экиладиган жами пахта майдонининг 86,4 фоизини эгаллаб келмоқда. Шуниси эътиборлики, олиб борилган тадқиқотлар ҳосиласида турли нашрларда эълон қилинган илмий мақолалар 787 тадан 1173 тага чиққан, шу йилларда нашр этилган монографиялар сони 27 тадан 37 тага кўтарилган. Дисертациялар ҳимояси борасида ҳам ўсиш динамикасини кузатиш мумкин. 2015 йилда 4 та фан доктори етишиб чиққан бўлса, 2016 йилда 13 та фан доктори, 2017 йилда 5 та фан доктори ва 13 та қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, 2018 йилда 14 та фан доктори ва 43 та қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори 2019 йилда эса 5 та фан доктори ва 33 нафар фан йўналишлари бўйича фалсафа доктори етишиб чиқди. Ушбу натижалар Илмий марказ ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида илмий салоҳият ва талабчанликни ортганидан далолат беради, албатта.

Илмий марказнинг халқаро алоқаларни яхшилаш борасида амалга ошираётган ишлари ҳам ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Бу айниқса, соҳа олимларининг чет эллик ҳамкасблари билан тажриба алмашиши борасида қўл келмоқда. Таҳлил қилинаётган даврда яъни 2015 -2019 йиллар мобайнида тизим ташкилотларидаги илмий ходимларнинг чет элларда ўтказилган илмий анжуманлар ва ўқув-малака ошириш ишларидаги иштироки тўғрисида айтадиган бўлсак 2015 йилда 38 нафар киши илмий мақсадда чет элга борган бўлса, 2019 йилда 104 нафар илмий ходимлар ўз билимларини чет элдаги тажрибалар асосида бойитиб келди.

Германиянинг Giz халқаро халқаро ҳамкорлик жамияти ва Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ўртасидаги “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш лойиҳаси” доирасида Франциядан картошканинг 10 нави олиб келиниб, Ўзбекистон шароитида синаб кўрилди. Синовдан муваффақиятли ўтган “Флорис”, “Универсиа”, “Пассион” ва “Ауреа” навлари танлаб олинди. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда картошка уруғчилиги ва қайта ишлаш тизимига асосида қўшилган қиймат занжирини яратишга асосланган “INNAVATSION AGRO SERVIS” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилди.Унинг фаолият юриитиши учун умумий қиймати 323 минг евро бўлган асбоб ускуналар харид қилинди. Натижада 100 тонна картошка уруғини сақлаш ҳажмига эга совуткичли омбор, замонавий картошка ковлагич, ёмғирлатиб суғориш ускунаси ва йилига 650 тонна картошкани чипсга айлантириш имконияти яратилди. Хитой Халқ Республикасининг Қишлоқ хўжалик фанлар академияси Пахтачилик илмий-тадқиқот институти ва Илмий марказ тизимидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳам мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Томонлар ўртасида имзоланган шартномага асосан қиймати 3,6 млн. доллар бўлган 2020-2023 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон-Хитой” қўшма пахтачилик илмий лабораторияси ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳамкорларнинг лойиҳа доирасида яқинда жўнатган қиймати 351,2 минг АҚШ долларига тенг лаборатория жиҳозлари бугунги кунда мамлакатимизга етказиб берилди. Бундан ташқари Илмий марказ ва унинг тизимидаги ташкилотлар дунёнинг яна кўплаб халқаро ташкилотлари билан ҳам самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

Келгусида соҳа илм-фанини ривожлантириш борасида тизимдаги илмий-тажриба станцияларининг майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалик экинларининг бирламчи уруғларини кўпайтириб, ички бозорга сотиш, шунингдек республикамиз тупроқ-иқлим шаротига мос бўлган экспортга йўналтирилган ноъанавий ва доривор ўсимликларнинг бирламчи уруғларини етиштириш ҳам истиқболдаги вазифалардан саналади. Олиб борилаётган барча сайъ-ҳаракатлардан кўзланган мақсад, соҳа илм-фанини ривожлантириш, янгилик яратиш, шу аснода мамлакатимиз аграр соҳасини тараққий эттиришдир.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати