NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


Янги монография нашрдан чиқди

  • 04.10.2019

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти катта илмий ходими С.Т Негматова ва профессор Б.М. Халиковларнинг “Ғўза қатор ораларига ишлов беришнинг самарали имкониятлари” номли монографияси нашрдан чиқди.

Мазкур монографияда ғўзани парваришлашдаги муҳим масалалар – ғўза қатор ораларига чуқур ишлов беришда тупроқнинг агрофизикавий, агрокимёвий ва микробиологик хоссалари, илдиз тизимининг ривожланиши, толанинг сифат кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги ва самарадорлиги бўйича тадқиқот натижалари келтирилган. Шунингдек, ғўзани шоналаш даврларида ўсишдан қолиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари илмий асослаб берилган.

Монография аграр соҳа мутахассислари, шу соҳада таълим олаётган талабалар, мустақил тадқиқотчилар, фермер  хўжалик раҳбарлари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти

илмий-ишлаб чиқариш маркази

Матбуот хизмати