NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари кўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

  • 20.05.2019

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори вазифасини бажарувчи Баҳодир Халиков “Республика тупроқ-иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка, шўрликка, иссиқликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, эртапишар ва юқори ҳосилли қишлоқ хўжалиги экинлари навларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва унинг натижалари ҳолати тўғрисида” ахборот берди.

Охирги йилларда Илмий марказ институтлари олимлари томонидан ғўзанинг 18та, сабзавот, полиз экинларининг 26 та, шоли ва картошканинг 30дан ортиқ янги нави яратилган. Бугунги кунда селекция соҳасига жаҳон тажрибаси ютуқларини янада кенгроқ жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги тезпишар, серҳосил, интенсив навларини яратиш муҳимдир. Биргина Хитой давлати Шинжон-Уйғур автоном ҳудудининг Қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Хитой прогрессив технологияларини Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида синаш юзасидан жами 70 гектар майдонда илмий тажриба амалга оширилди. Натижада қўлланилиб келинаётган технологияга нисбатан 15,5 центнер қўшимча ҳосил олинди. Ҳамкорлик доирасида 5 нафар илмий ходим Хитой давлатида малака ошириб қайтишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Йиғилишда депутатлар томонидан, фермер ҳўжаликларини юқори сифатли уруғликлар билан таъминлаш, экин тури ва навларини тўғри жойлаштириш, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, махсулот сифати ҳамда хажмларини ошириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбир жараёнида  Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг илмий муассасалари олимлари яратган ишланмалари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.