NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


«Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси доирасида тренинглар

  • 06.05.2019

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20 апрелдан бошлаб Андижон ва Сирдарё вилоятларида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси доирасида кооперативларни бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича тренинглар ўтказилди.

Тренингда Андижон, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, Қувасой ва Олтиариқ тумани фермерлари, кооператив аъзолари, қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ходимлари иштирок этди. Франция қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш агентлиги (ADECIA) томонидан ташкил этилган тренинг ADECIA фермер хўжалиги кооперативларини бошқариш соҳасидаги халқаро эксперти жаноб Жак Рик томонидан ўтказилди. Тренинг давомида мулоқот, музокара ва шартнома масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ва фермерларнинг кооперативлар тўғрисидаги билимларини яхшилашга қаратилган тренингларнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Аввалроқ ўтказилган биринчи босқич кооперативлар концепцияси ва ишлаш асосларига бағишланган эди.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Саноат вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бўлиб; Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти (GIZ), Франция тараққиёт агентлиги қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ривожланиш соҳасида халқаро ҳамкорлик (ADECIA), Италия чорвадорлар ассоциации (АIА) ва Болгария Тадбиркорлик ва тараққиёт марказининг (CEED) кўшма лойиҳаси ҳисобланади.

 
                    
 
                   
           Манба: Agro.uz