NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


Самарқанд вилояти Самарқанд туманида Қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат (экстеншн) маркази ўз фаолиятини бошлади

  • 24.04.2019

Жорий йилнинг 23 апрель куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4020-сонли қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Корея Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси  KOPIA маркази, Самарқанд туман хокимияти ҳамда тадбиркорлар билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат (экстеншн) маркази ўз фаолиятини бошлади.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўзлаштириш ҳамда жорий этишда қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;

контингентга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўргатиш мақсадида семинар, тренинг, конференция ва бошқа тадбирлар (шу жумладан, «дала кунлари») ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун тайёр илмий ишланмалар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.


 


Манба: матбуот хизмати