Ҳайъат йиғилишида Илмий Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят бўлимлари ҳамда тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари директорлари, директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, илмий котиблар, Олий ўқув юртларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари иштирок этди.
Ҳайъат йиғилишида Қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари мониторинги (апробация) якунлари, бошоқли ва дуккакли дон етиштириш ҳажмлари, маҳсулот сифатини оширишда, ғалла уруғчилиги тизимининг ҳозирги фаолияти таҳлиллари, нав муаллифларини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.