NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида дала кўриги семинари бўлиб ўтди

  • 05.06.2018

Жорий йилнинг 5 июнь куни Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида “Республикада бошоқли дон ва дуккакли экинлар селекцияси ҳамда юқори авлодли уруғликлар етиштиришнинг бошланғич уруғчилигини ташкил этиш  2018-2020 йиллар учун белгиланган давлат грантлари асосида олиб борилаётган амалий, инновацион лойиҳаларни бажарилиши натижалари” мавзусидаги дала кўриги семинари ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ннновацион ривожланиш вазирлигидан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги соҳа мутахассилари, Ўзбекистон Республикаси Уруғчилик маркази ва вилоят бўлим мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази бўлим бошлиқлари, мутахассислари, илмий тадқиқот институтлари, илмий тажриба станцияларининг соҳа олим-мутахассислари, Ўзпахтаёғ АЖ Вазирлиги уруғчилик маркази ва вилоят уруғчилик марказлари мутахассислари, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг вилоят филиал ҳамда илмий тажриба станциялари директорлар, олим мутахассислари ҳамда Андижон вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси мутахассислари, туман қишлоқ хўжалик бўлим бошлиқлари. Вилоятнинг илғор уруғчиликка ихтисозлашган фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди.

Семинар, институт олимлари томонидан республикамизнинг мустақиллик йилларида яратилган янги бошоқли ва дуккакли дон ҳамда ем-хашак экинлари навларининг селекцияси, уруғчилиги, етиштириш агротехникаси ҳамда уларни жорий этишда, соҳа мутахассислари ва фермер хўжаликларининг хамкорлигини кучайтириш мақсадида  ташкил этилди.